UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0

07 июн 15:25
Янгиликлар

Кураш

Хоразм – юнон-рум кураши ривож топаётган маскан

Теглар :  Юнон-рум кураши
Спорт курашлари Ўзбекистондаги энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда ушбу спортнинг учта йўналиши: эркин, юнон-рум ва аёллар кураши ҳам бирдек ривож топиб бормоқда. Ҳудудларда спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Асосийси, ёшларни спортнинг ушбу турига қизиқтириб олиш. Кейин эса иқтидор эгаси тайёргарликнинг турли босқичларида тобланади ва терма жамоа учун мос спортчига айланади.

Хоразм вилоятида юнон-рум кураши йўналишига 2016 йилда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг вилоят бўлими ижрочи директори Ғаффорбек Фарходович Отажонов томонидан асос солинган. Амалга оширилаётган ишлар қисқа муддатда ўз самарасини бермай қолмади. 2018 йили ўтказилган мамлакат чемпионатида Хоразм вилояти спортчилари Саидбек Саидмуродов (-48кг), Ҳусниддин Олимбоев (-57кг) ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионига айланишди. Акбар Оллоёров (-38кг) эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, юнон-рум кураши 1896 йилда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1904 йилдан жаҳон, 1983 йилдан буён эса Осиё чемпионатлари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг