UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0

16 май 16:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Хориждаги мураббийларимиз. Убайдулланинг АҚШдаги орзулари

Ҳозирги кунда Америка Қўшма штатларида мураббийлик фаолиятини олиб бораётган ёш ва тажрибали Убайдулла Тоиров АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган Америка очиқ чемпионатида шогирдлари билан иштирок этди.

Терма жамоамизнинг номдор вакили Нодиржон Сафаров (57 кг) бешта рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва Америка чемпиони бўлди.

Убайдуллани аксарият эркин кураш мухлислари яхши танийди. 1978 йил 19 ноябрда Тошкент вилоятида таваллуд топган қаҳрамонимиз 1997 йил республика Олимпия захиралари билим юртида (ҳозирги республика Олимпия захиралари коллежи) эркин кураш бўлими мураббийи лавозимидан фаолиятини бошлаган. 

Ўз устида жиддий ишлаб, спорт сир-асрорларини қунт билан ўрганган Убайдулла илк халқаро мусобақа — 2002 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Сергей Сергеев соврини учун турнирда шогирдлари билан иштирок этди. Азат Эшотаев ва Ҳаёт Сайфуллев устози ишончини оқлаб, олтин медаль соҳиби бўлди. 

Унинг муваффақиятли одимлари 2004 йилдан бошланди. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Александр Недорезовга ёрдамчи мураббий бўлиб иш бошлади. Терма жамоа спортчиларини халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёрланишига кўмаклашди. 

2005-2008 йиллар оралиғида Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган Мушфиқ Исаев хотирасига бағишланган халқаро турнирда унинг шогирдлари 5 та олтин ва 10 га яқин кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритишди. Улар орасида эндигина ўсиб келаётган ёш умидли спортчи Ихтиёр Наврўзов ҳам бўлиб, у олтин медалга сазовор бўлди.

2008 йил Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида илк бор эркин кураш бўлими очилди ва бўлимга У.Тоиров катта мураббий этиб тайинланди. Орадан бир йил ўтиб, ўсмирлар терма жамоаси билан Пуна (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этди. Шогирдларидан Зокир Мансуров, Бобур Раҳимов олтин, Жамшид Аҳатов кумуш медални қўлга киритди. 2010 йил ўтказилган Осиё чемпионатида Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Санжар Жўраев шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Убайдулла 2012 йилдан эркин кураш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлай бошлади. 2013 йил Деҳли (Ҳиндистон), 2014 йил Остона (Қозоғистон), 2015 йил Доха (Қатар) шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё чемпионатларига терма жамоани юқори савияда тайёрлашга кўмаклашди ва уларда спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллашди. 

2015 йил АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати истеъдодли мураббий фаолиятидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлди. Убайдулла дунё биринчилигида терма жамоа ёрдамчи мураббийи сифатида иштирок этди. Унинг ишонган шогирди Ихтиёр Наврўзов чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритиш баробарида Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эгалик қилди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI Олимпия ўйинларида терма жамоа аъзолари — Ихтиёр Наврўзов (65 кг) ва Магомед Ибрагимов (97 кг) бронза медали соҳиби бўлишди. Бу ютуқлар замирида, албатта, ёрдамчи мураббий У.Тоировнинг ҳам самарали меҳнати ётибди.

Ўша йили Убайдулло ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этди. Шогирдлари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали ҳамда жамоавий ҳисобда 16 давлат терма жамоаси ичида 3-ўринни эгаллашига сабаб бўлди.

Қаҳрамонимиз бугун Америкада ўзбек мураббийларининг нималарга қодир эканлигини амалда намоён этмоқда. Эркин кураш ватанида ўз ўрнини топиши осон кечмайди, албатта. Аммо у ана шу мураккаб йўлни танлади ва ғолиблик пиллапоялари сари юқориламоқчи. Йиллар давомида олган билим ва кўникмалари уни янги натижалар қайд этишига туртки беради.


Фазлиддин САТТОРОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг