UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0

28 фев 14:45
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Хорижлик эксперт иштирокида “Сузиш ҳамма учун” семинари бошланди

Теглар :  Сув спорти
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти 2022 йил Венгрияда ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан кенг кўламли ҳамкорлик бўйича келишувга эришган эди.

Унда халқаро федерация мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳакам ва мураббийлар учун хорижлик мутахассислар иштирокида семинарлар ўтказиши белгиланган эди. Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ана шундай курслардан бири бошланди.

“Сузиш ҳамма учун” номи остида ташкил этилган ушбу семинар хорижлик эксперт Алексей Акатьев иштирокида олиб борилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис ўтган йилнинг декабрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларидаги сузиш ҳавзаларини кўздан кечириш баробарида Республикамиздаги инфратузилмани ўрганган эди.

Жорий семинар 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлабкиси 27 февраль – 5 март кунлари фаолиятини яқинда бошлаган мураббийлар учун ташкил этилади. Шундан сўнг 6-12 март кунлари ўрта даражадаги тренерларнинг педагогик маҳорати оширилади. Режага мувофиқ, дастлаб тингловчиларга назарий таълим берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг