UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0

07 май 17:52
Янгиликлар

Футбол

Хотира турнири ортидан спорт оммавийлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мархум мураббий Неъматилла Боймуродов хотирасига бағишланиб футбол турнири ўтказилди.

Тумандаги қараиб барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларини қамраб олган хотира турнирида икки мингдан ортиқ футболсевар ёшлар иштирок этишди. 

-Мазкур хотира турнири узоқ йиллардан буён анъанавий равишда ўтказиб келинмоқда. Аввало буни ёш авлоднинг ўқитувчи-мураббийларга бўлган юксак ҳурмат эътибори рамзи сифатида қабул қилишимиз мумкин. Олдинги йилларда мусобақалар битта ҳудудда беш юзга яқин иштирокчилар орасида ташкил этилган бўлса, бу йилдан Хотира турнири “туман Ҳокими кубоги учун” мақомини олди ва унининг иштирокчилари сони тўрт баробар ортди, -дейди Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими методисти Қамариддин Турдиев.

Ҳудудларда ўтказилган муросасиз баҳсларда биринчи ўринларни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олишди. Мойбулоқ ҚФЙ ҳудудидан 73 сонли умумтаълим мактабининг “Бурган” жамоаси, “Пайшанба” ҚФЙ ҳудудидан 5 сонли умумтаълим мактаби “Ёш футболчи”, Каттаминг ва Қўштепа ҚФЙ ҳудудларидан 28 сонли умумтаълим мактабининг “Янгиобод” жамоаси, Каттақўрғон шаҳар ҳудудидан 57 сонли умумтаълим мактаби “Каттақурғон” жамоаси финалга чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди. Натижалар.

Ярим финалда:

“Янгиобод” – “Ёш футболчи” 1-2

“Каттақўрғон” – “Бурган”  1-0

3- ўрин учун:

“Янгиобод” – “Бурган” 2-0

Финал:

“Ёш футболчи” - “Каттақўрғон” 0-0 (пеналти 3-2)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг