UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

09 ноя 07:12
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Хушхабар! Жаҳон чемпионатида шохсупага кўтарилган Бурханова Токио-2020 йўлланмасини нақд қилди

Хабар берганимиздек, шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида Пара атлетика бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш тури бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.97 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Бу натижа мусобақа рекорди сифатида қайд этилди.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижа спортчимизга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани ҳам тақдим этди.

Сафия Бурханованинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

- 2016 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси

- 2017 йилги Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси

- 2018 йилги Параосиё ўйинлари чемпиони

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг