UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 сен 12:57
Янгиликлар

Спорт курашлари

Хушхабар! Тасмурадов ва Бердимурадов Олимпиада лизенциясини қўлга киритишди ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақаси Токио-2020 Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятлидир. Қувонарлиси, ҳозиргина икки юнон-рим курашчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишди.

-60 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори Элмурат Тасмурадов ўтиш баҳсларида ғалаба қозониб, кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Тасмурадов аввалига эквадорлик Роберто Арройо, кейин эса молдовалик Виктор Чиобануни енгди. Бу билан Элмурат Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Кечки дастурда у бронза медали учун эронлик Али Ризо Нежатига қарши гиламга чиқади.

-77 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалгасбай Бердимуратов эса украиналик Володимир Яковлев ва литвалик Паулиус Галкинасдан устун келиб, Токио-2020 лицензиясга эга чиқди. Жалгасбай кечки дастурда қозоғистонлик Асхат Дилмуҳаммедовга қарши гиламга чиқади.

Суратлар муаллифи - Анвар Ильясов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
17 сен 14:01:00
Элдор Сафаров
Нимага курашчиларимиз факат бронза олишади олтинга харакат килиш керак.
+1   
17 сен 13:31:15
Азаматжон Отахонов
Омад тилайман. Яшшавор Элмурод. Олимпиада чемпиони булишингни тилайман
+1   
17 сен 13:14:24
.Sherzod.
Tabrikliman barchani ajoyip xushxabar, Tasmurodov kuchli tajribali kurashchi , endi asosiy etiborini olinpiadaga qaratsa yaxshi bolerdi unda oltin medal olish barcha imkoniyatlar bor , bu yo'lda omad, Xudo hoxlasa chiroyli kayfiyatni bugun bokschilarimiz davom ettirishadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг