UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 ноя 15:35
Янгиликлар

Теннис

Якуний ATP турнирига қуръа ташланди

10-17 ноябрь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний ATP турнири бўлиб ўтади.

Дунё рейтингида кучли саккизталикда бораётган ракетка усталари ўртасидаги ушбу нуфузли мусобақага қуръа ташланди. Теннисчилар икки гуруҳга бўлинишди. Илие Настасе номли гуруҳдан сайёрамизнинг биринчи ракеткаси италиялик Янник Синнер (1), россиялик Даниил Медведев (4), америкалик Тэйлор Фритц (5) ва австралиялик Алекс Де Минаур (7) жой олди.

Жон Ньюкомб номи берилган гуруҳда эса германиялик Александр Зверев (2), испаниялик Карлос Алькараз (3), норвегиялик Каспер Рууд (6) ҳамда россиялик Андрей Рублёв (8) ўзаро 1/2 финал чиптаси учун баҳс олиб борадиган бўлди. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган теннисчилар плей-оффга йўл олади.  

Маълумот учун, жароҳати сабаб сербиялик Новак Жокович турнирга бир неча кун қолганда сафдан чиқди. Унинг ўрнини захира теннисчиси сифатида россиялик Андрей Рублёв эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг