UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0

20 фев 20:45
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Яна бир ўзбек спортчисига автомобиль совға қилинди

Паралимпиячи Азизбек Абдулҳабибов NEXIA-3 автомашинаси билан тақдирланди.

2019 йил 21-25 август кунлари Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган сув спортининг эшкак эшиш турлари бўйича жаҳон чемпионатида фарғоналик Азизбек Абдулҳабибов фахрли 4-ўринни эгаллаб, жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида бўладиган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.

Бугун Фарғона вилояти Фурқат тумани “Кўк дўппи” қишлоғида туғилиб ўсган Азизбек Абдулҳабибов Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан NEXIA-3 русумли автомашина билан тақдирланди.


Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда спортчи, унинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда вилоят спорт жамоатчилиги иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Азизбек Абдулҳабибов кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор қилди ва Паралимпия ўйинларининг параканоэ йўналишида ватанимиз байроғини юқори кўтариш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Биз ҳам ўз навбатида Азизбек Абдулҳабибов Японияда бўлиб ўтадиган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижалар кўрсатишига ишонч билдирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 фев 22:50:32
Abbos Mamadiyarov
Tabriklaymiz bundan ham yuqori marralarni zabt eting!!!
Sportchilarimizga avtomobillar sovgʻa qilinayotgan bir paytda Fan olimpiadalarida munosib qatnashib birinchilikni olib qaytgan yurtdoshlarimizga haliham xoʻja koʻrsin tariqasida faxriy yorliqlar bilan kutib olinishi oddiy holga aylanib qoldi. Ahvol shu tarzda ketadigan boʻlsa kelajak yosh avlod koʻz oʻngida bilimdon yoshlar orzu-umidini sindirib qoʻymasmikinmiz?! Yaqinda ijtimoiy tarmoqlarda bir oʻzbek bolasining Xalqaro Matematika olimpiadasida 1-oʻrinni olgani va unga eng "qadrli"ga aylanib ulgurgan faxriy yorliq topshirildi. BILIMDON YOSHLARIMIZ BUNDANDA KOʻPAYSIN!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг