UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Манчестер Сити" ва "Барселона" ўзаро футболчи алмашиши мумкин 0 10:32Бугун юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди (Жуфтликлар) 0 10:11"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижа билан биринчи даврани якунлади 0 09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0

21 июн 18:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яна бир йигит сўзидан қайтди...

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн (81 кг) тоифасида фаолият олиб бораётган россиялик Артур Бетербиев ҳам 31-ёзги олимпия ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди.

Ҳаваскорлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган “Бўри” 3-8 июль кунлари Венесуэлада ўтадиган “Рио-2016”га саралаш турнида иштирок этишдан бош тортди.

- Биз вазиятни диққат билан таҳлил қилиб, шундай фикрга келдик, - дейди Бетербиевнинг промоутери Ивон Мишель. – Артурнинг яқин вақтдаги энг катта орзуси профессионаллар ўртасида ҳам жаҳон чемпиони бўлиш. У сентябр ойида яна рингга қайтади.

Таъкидлаш керак, 2013 йилдан буён профессионал боксда фаолият олиб бораётган Артур Бетербиев ҳозирда WBC ва WBA рейтингида 4, WBO рейтингида 7, IBF йўналиши рейтингида эса 2-ўринни эгаллаб турибди.

31 ёшли спортчи ҳозирга қадар профессионал боксда 10та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган. Ҳозирда Монреаль шаҳрида истиқомат қилаётган бўлажак юлдуз сўнгги жанггини шу йилнинг 4 июнь куни аргентианлик Эзекиэль Освальдо Мадернага (23-2-0) қарши ўтказиб, тўртинчи раундда рақибини рингга қулатган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг