UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

14 авг 08:15
Янгиликлар

Таэквондо

Янгиобод базасидаги йиғин якунига етди

Теглар :  Таэквондо
Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мураббийлар Александр Ким ва Максим Рафалович бошчилигидаги 8 нафар таэквондочимиз 29 июлдан 13 августга қадар Янгиобод базасида машғулот ўтказишди. 

Таъкидлаш лозимки, ушбу базада ўзбек бокс юлдузлари Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Маҳмуд Ғоипов таэквондочилар билан ёнма-ён машғулот ўтказишди. Боксчилар мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов қўл остида ишлашди. 

Ушбу йиғинда иштирок этган таэквондочилар рўйхати: Никита Рафалович, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов, Шухрат Салаев, 

Ниёз Пўлатов, Шоҳруҳ Ражабов, Чарос Қаюмова, Мадинабону Маннопова, Нигора Турсунқулова, Шаҳбоз Тусматов, Фируза Содиқова, Светлана Осипова.  

Мураббийлар: Александр Ким, Максим Рафалович.

"Бу ўқув-машғулот йиғинида асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Тоза ҳавода машғулот олиб бордик. Бир кун ўзимиз шуғуллансак, эртасига боксчилар билан бирга машғулот ўтказдик. Тўғриси машғулотлар жуда ҳам қизиқарли ўтди. Кўпроқ чидамлиликни оширишга йўналтирилган машқларни бажардик. Қисқа қилиб айтганда бу йиғин барчамизга фойдали бўлди", - дейди 2018 йилги Осиё ўйинлари кумуш медали соҳибаси Мадинабону Маннопова.

"Йиғин яхши ўтди. Бу йиғин давомида умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни яхшилашга эътибор қаратдик. Шогирдларим ўзларининг жисмоний ҳамда тезкорлик ҳусусиятларини яхшилаш устида ишлашди. Ўзбекистонлик машҳур боксчилар билан машғулотлар олиб бордик. Кўплаб совринларни қўлга киритган боксчилар билан бирга шуғулланиш йигитларга маъқул келди. Бизнинг терма жамоа мураббийлари бокс мураббийларидан анчагина фойдали маслаҳаталар олишди. Улардан кўп нарсаларни ўргандик. Бундан ташқари йиғин давомида замонавий техника ёрдамида спортчиларнинг соғлигини баҳолаш устида ҳам ишладик", - дейди мураббий Максим Рафалович.

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг