08 мар 18:48
Янгиликлар
Велоспорт
Янина Кускова Вьетнамдаги халқаро турнир совриндори бўлди
Велоспортчимиз UCI таснифига кирувчи пойгада учинчи ўринни эгаллади.
Вьетнамда давом этаётган велошоссе бўйича "BIWASE Tour of Vietnam" турнирида ҳамюртимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ҳозирда Испаниянинг "Pafgio Dema" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Янина Кускова 110 км масофага ўтказилган Women Elite дастурида учинчи натижани қайд этди.
Кускова бу орқали UCI нинг қимматли рейтинг очколарига эга бўлди.




Ҳавола :
Манба : velosport.uz
Фикрлар