UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0

30 окт 08:46
Янгиликлар

Велоспорт

Йил давомида юқори натижа қайд этган велоспортчиларимиз тақдирланди

Ортда қолган 10 ой Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси учун ҳам бир қатор тарихий воқеликларга бой бўлди.

Жумладан, Тошкент илк бор велошоссе бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва унда ҳамюртимиз Ольга Забелинская Токио Олимпиадасига йўлланма олди. Қолаверса, спортчиларимиз йил давомида ўтказилган Осиё чемпионати ва кубоги ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келдилар. 

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спортнинг ушбу турида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган атлетларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг раиси ва велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Нарбаева, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда қатор ОАВ иштирок этди. 

Тадбир давомида сўзга чиққан Танзила Нарбаева велосипед спортида эришиб келаётган ютуқларимиз ҳақида таъкидлаб ўтди. 

“Йил давомида халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этган спортчиларимизни тақдирлашдан мамнунман. 2011 йил федерацияда фаолият бошлаганимда кучли захира спортчиларини тайёрлаш мақсадида ёшлар спортига катта аҳамият қаратдик. Мана бугун ушбу эътибор ўз мевасини бериб келмоқда. Буларнинг барчаси муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсатларининг самарасидир. Биз спортчиларимизнинг қулай шароитларда шуғулланишлари учун уларга керакли шароитлар яратиб берамиз”, – деди Танзила Нарбаева.

Шунингдек, Рустам Шоабдураҳмонов ва Дилмурод Набиев ҳам ўз нутқларида велосипед спортининг саломатлик учун нақадар фойдали экани ва унинг юртимизда оммалашиб бораётган ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда йил давомида ўтказилган турли мусобақаларда муваффақият қозонган Муроджон Холмуратов, Беҳзодбек Раҳимбоев, Дилмурод Сиддиқов, Диана Адельшинова, Янина Кускова, Рината Байметова каби спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг