UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

20 янв 14:39
Янгиликлар

Теннис

Йилнинг дастлабки "Катта Дубулға"си бошланди. Денис Истомин нима учун "Australian Open"да қатнашмаяпти?

Сизлар билан бир муддат танаффусдан сўнг яна ғойибона дийдорлашиб турганимдан бағоятда хурсандман.

Янги мавсумнинг илк "Катта Дубулға" мусобақаси - Австралия Очиқ чемпионатига хам старт берилди. Мусобақа бошландию, лекин нимадир етишмаётгандек...

Австралияда бўлиб ўтган ёнғинлар натижасида ҳосил бўлган тутун худди нафасимни сиқиб қўйгандай, лекин мен Ўзбекистондаман-ку...

Ҳар сафар "Катта Дубулға" мусобақалари бошланиши билан нигоҳимиз ҳамюртимиз Денис Истоминга қаратилади. Ҳа, бу сафар теннисимиз афсонаси 12 йиллик анъанани бузишга мажбур бўлди. Ўтган йили Истоминнинг ўйинида пасайиш кузатилганлиги боис, мусобақаларда барқарор иштирок эта олмади. Шу боис, рейтингдаги ўрнини ҳам сезиларли даражада йўқотди. Бунинг натижасида биз эътиборимизни мавсумнинг илк ҳафталарида кузатишга ўрганиб қолганимиз ATP мусобақалари эмас, балки Таиландда бўлиб ўтаётган "Челленжер" турнирларига қаратишга мажбур бўлдик. 

Ҳозирда Денис ATP рейтингида 170-ўринда бормоқда. Тўғриси, қачон Денисни сўнгги бор бундан ўринда кўрганимни эслай олмайман ҳам. Тўғри, у рейтингдаги ўрнига кўра "Australian Open" саралаш баҳсларига илинарди, лекин Денис бунинг ўрнига "Челленжер" мусобақаларда рейтинг очколарини жамғариб олиш вариантини танлади. Бу ҳам ўзини оқлади деб айта олмаймиз. Биринчи ҳафтада кутилмаганда учинчи босқичдаёқ ўзидан рейтингда анча пастда бўлган теннисчига ютқазиб қўйди. Иккинчи хафта воқеалари ривожини эса кузатамиз.

Истомин фаолияти давомида ҳозирги кунга қадар ATP мусобақалари яккалигида иккита, жуфтлик баҳсларида эса учта совринга эга чиққан. Осиё ўйинлари кумуш ва олтин медаллари соҳиби, Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. Шу йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларидаги иштирокини ҳам биринчилардан бўлиб нақд қилиб қўйган.


Чамаси беш-олти йил илгари Истомин (28 ёш эди, аниқ эсимда) интервьюларидан бирида журналистнинг: "Фаолиятингизни неча ёшгача давом эттирмоқчисиз?" деган саволига яна тўрт-беш йил ўйнасам керак деб жавоб берган эди (кулиб). Бу йил у 34 ёшни қаршилайди ва балки бу мавсум фаолиятидаги сўнгиси бўлиши хам мумкин...

Ёш теннисчилармиз диққатига: юлдузлик касалини четга суриб қўйинг. Фақат меҳнат, харакат, интилиш натижасида камида Денис Истомин даражасига чиқса бўлади. Акс ҳолда поезддан ярим йўлда тушиб қолишингиз мумкин, австралиялик Бернард Томич сингари...

Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Теннис оламида рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни телеграмдаги ТЕННИС ЯНГИЛИКЛАРИ каналида кузатиб боринг.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
20 янв 14:54:08
Акмалжон Арсенал
Буни кўпроқ ёш теннисчиларимиз ўқиса яхши бўларди ўзларига хулоса чиқариб олишади мақола учун Рахмат
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг