UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 сен 09:16
Янгиликлар

От Спорти

Йилқичилик ва от спорти федерациясига янги Бош котиб сайланди

Теглар :  От спорти
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда федерация Бош котибини сайлаш кун тартибига қўйилган асосий масалалар бўлди.

Конференцияни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов олиб борди. Шунингдек, унда федерация раҳбарияти, Ижроқўм вакиллари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда шу пайтгача федерация Бош котиби лавозимида ишлаб келган Элдор Анорбоевнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси қабул қилинди. Шундан сўнг унинг ўрнига Нодирбек Ибрагимов номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Н.Ибрагимов федерация Бош котиби лавозимига сайланди.

Конференция давомида федерациянинг келажакда қилиниши керак бўлган ишлари борасида тегишли масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси федерациянинг янги раҳбарияти фаолиятида омад ва зафарлар тилаб, ушбу спортни ривожлантириш йўлида куч-ғайрат ёр бўлсин деб қолади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг