UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 мар 16:57
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар

Ёмғир остидаги Тошкент халқаро марафони қандай ўтди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Марафон
Бугун Тошкент шаҳрида узоқ кутилган Тошкент халқаро марафони ташкил этилди.

Бешинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Яна бир аҳамиятли жиҳати, бир вақтнинг ўзида Республикамизнинг барча вилоятларида «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди, дея хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақанинг очилиш маросимида расмийлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. Мутасаддилар мусобақани очиқ деб эълон қилишар экан, бу каби оммавий спорт тадбирларининг ташкил этилиши Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда минглаб профессионал ва ҳаваскор спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон йўналишларида баҳс олиб боришди. Кутилганидек, мусобақага Кенияда тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов ярим марафон дастурида мамлакат рекорди билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, яна бир қатор вакилларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар: 


3 км, эркаклар: 

1. Диёрбек Аҳмедов - 9:16

2. Элдор Ботиров - 9:17

3. Жаҳонгир Рахматуллаев - 9:33


3 км, аёллар: 

1. Анастасия Силченкова - 10:27

2. Гўзал Махаматовалиева - 10:38

3. Ойзира Жўрақулова - 10:43


10 км, аёллар: 

1. Ситора Ҳамидова - 39:34,29

2. Шоҳсанам Хуррамова - 40:46,54

3. Камола Абламова - 42:23,46


Ярим марафон, эркаклар: 

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) - 1:03:37

2. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) - 1:06:50

3. Михаил Кулков (Ўзбекистон) - 1:07:51


Ярим марфон, аёллар: 

1. Айнуска Халил кизи (Қирғизистон) - 1:15:47

2. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) - 1:21:32

3. Мохинабону Комилова (Ўзбекистон) - 1:24:17


Марафон, эркаклар: 

1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) - 2:20:13

2.Иля Пянкин (Қирғизистон) - 2:25:61

3.Ислом Амангос (Қозоғистон) - 2:29:58


Марафон, аёллар:

1. Гулшаной Саттарова (Қирғизистон) - 2:46:30

2. Екатерина Василченко (Украина) - 2:59:28

3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) - 3:00:29.

Тақдирлаш маросимида кеча тадбир доирасида болалар ўртасида ўтган «Cids Run» йўналишининг ғолиб ва совриндорлари ҳам совғаларни қабул қилиб олишди. Гарчи бугун спортчилар марафон йўналишида Париж-2024 Олимпиадасининг нормативини бажара олмаган бўлсалар ҳам, қимматли рейтинг очколарига эга бўлишди.


Марафондан суратларни томоша қилинг. 

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг