UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

18 май 11:34
Янгиликлар

Стол тенниси

Ёш стол теннисчимиз Европада яна бир ғалабага эришди

Теглар :  Стол тенниси
Польшада стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида "WTT Youth Series" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу йилги турнирларда чинакам кашфиётга айланиб улгурган Асел Эркебаева яна бир бор ўз тенгқурлари орасида айни пайтда энг кучли спортчи эканини исботлади. 

U-13 тоифасида қатнашган Эркебаева ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакиласи Катарина Ражковскани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, ярим финалда Аселга имкониятни бой берган бошқа бир ҳамюртимиз Аружан Камалова бронза медали билан тақдирланди.

WTT Youth Series, Польша. U-13, қизлар:

1. Асел Эркебаева (Ўзбекистон)

2. Катарина Ражковска (Польша)

3. Аружан Камалова (Ўзбекистон)

3. Ярина Прекуп (Руминия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг