UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0

28 мар 17:01
Янгиликлар

Стол тенниси

Ёш стол теннисчимиз Токио-2020 иштирокчисини мағлуб этиб, халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Теглар :  Стол тенниси
Тунисда стол тенниси бўйича ёш тоифалари бўйича жаҳон сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ярим финалгача етиб борган Аружан Камалова ҳам ажойиб иштироки билан мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди ва турнирни учинчи ўринда якунлади. Кўпчиликнинг диққат-маркази финал баҳсига қаратилди. Унда юртдошимиз Асел Эркебаева Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган энг ёш стол теннисчи суриялик Хенд Заза билан баҳс олиб борди. Қизиқарли баҳс Эркебаеванинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу тоифадаги ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

1. Асел Эркебаева (Ўзбекистон)

2. Хенд Заза (Сурия)

3. Аружан Камалова (Ўзбекистон)

3. Эла Саиди (Тунис)

Шунингдек, 19 ёш тоифасида иқтидорли вакилаларимиздан бири Марҳабо Магдиева кумуш медаль билан тақдирланди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал беллашувида ҳиндистонлик Сухана Саинига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг