UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

09 ноя 09:39
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ёш сузувчилар мамлакат кубогида баҳслашди

Теглар :  Сузиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг сув спорти саройида сузишнинг турли йўналишлари бўйича U11 ва U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳри ва мамлакатимиз вилоятларидан келган 361 нафар спортчи иштирокида ўтган мазкур мусобақанинг U13 ёш тоифасидаги 200 метр масофага баттерфляй усулда сузиш баҳсларида Мадина Имомназарова 2 дақиқа 59.02 сонияда маррага етиб келди. Ушбу масофага эркин усулда сузиш беллашувларида Ксения Пашинина ғалаба қозонган бўлса, ўғил болалар орасида эса Мирзиё Маҳмудов олтин медалга сазовор бўлди.  

Чалқанча усулда 200 метрга сузишда Имона Исмоилова ҳамда Михаил Фокин шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 400 метрга эркин усулда сузишда Имона Исмоилова иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Йигитлар орасида эса бу йўналишда Самвел Агаханян биринчи бўлиб маррага етиб келди.  

Мамлакат кубогининг U11 ёш тоифасидаги 200 метрга эркин усулда сузишда Бернора Давлатова, Шоҳжаҳон Яхшимуродова тенгсиз бўлди. Ушбу масофада чалқанча сузишда Муштарий Абдуғаффорова ҳамда Роман Петровин ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг