UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 апр 16:38
Янгиликлар

Велоспорт

Ёш велоспортчимиз "Pimevere Montoise" пойгасида “Энг яхши тоғ пойгачиси” деб топилди

Теглар :  Велоспорт
Франциянинг жануби-ғарбидаги Монт-де-Марсан коммунасида велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида "Pimevere Montoise" пойгасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда 80 нафарга яқин ёш велоспортчилар иштирок этишди. Аҳамиятлиси, улар орасида ҳамюртимиз Давир Абдураҳмонов ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу ҳақида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

123 кмга тенг масофани босиб ўтиш спортчиларга осон бўлгани йўқ. Пойганинг тоғли ҳудудда ўтган қисмида Давир Абдураҳмонов бор кучини ишга солиб, етакчилик қила бошлади, аммо бу пешқадамликни спортчимиз финишгача сақлаб қола олмади.

Пойга якунига кўра, Давир 45-ўринни эгаллаган бўлсада, алоҳида номинацияларнинг бирида устунликка эришди. У “Энг яхши тоғ пойгачиси” деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг