UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

24 июл 09:00
Янгиликлар

Футбол

Ёшларимиз Гонконг U-21ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Сингапур футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган 21 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирокидаги халқаро турнир доирасида Гонконг U-21ни йирик ҳисода мағлуб этди.

Сингапур, Гонконг, Эрон ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этган FAS U-21 International Challenge Cup учинчи ўрини учун кечган баҳсда Ўзбекистон U-19 рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Сухроб Нуриллоев, Саиджамол Давлатжонов ҳамда Хожакбар Алижонов ўйиннинг дастлабки бўлимида биттадан гол киритиб, танаффусга Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим аввалида Достон Ибрагимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ўйинда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу халқаро ўртоқлик турнирида учинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнир Ўзбекистон U-19 учун 2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи вазифасини ўтаб берди.

FAS U-21 International Challenge Cup

ЎЗБЕКИСТОН U-19 – ГОНКОНГ U-21 4:0

Голлар: Сухроб Нуруллоев (12), Саиджамол Давлатжонов (23), Хожакбар Алижонов (45+1), Достон Ибрагимов (53)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг