UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

25 май 11:38
Янгиликлар

Ўқ отиш, Енгил атлетика

Ёзги биатлончиларнинг сараси аниқланди + ФОТО

Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машғулот майдонида 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ёзги биатлон бўйича Хоразм вилояти чемпионати ўтказилди.

“Мен ғолиб!” шиори остида уюштирилган мазкур мусобақада Ўзбекистон республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотларнинг спорт секциялари тарбияланувчиларидан ташкил топган 17 та жамоанинг 37 нафар ёзги биатлончиси ўз маҳоратини намойиш этди.

Якуний сарҳисобларга кўра, қизлар биринчилигида Боғот тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Сарвиноз Султонбоева вилоят чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Сурайё Комилова (Боғот тумани ЎСТК) ва Зиёда Жумамуратова (Қўшкўпир тумани ЎСТК) мос равишда иккинчи ва учинчи ўринни эгаллашди.

Ўғиллар орасида Қўшкўпир туманидаги “Ўртаёп” ўқув спорт техника клуби спортчиси Диёрбек Ражабов зафар қучди. Шунингдек, қўшкўпирлик Алимардон Умаржонов ва шовотлик Мирзабек Қадамбоев совриндор бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида кучли учлик қуйидагича кўриниш олди: 

1-ўрин. “Ўртаёп” ЎСТК. 2-ўрин. Боғот тумани ЎСТК. 3-ўрин. Қўшкўпир тумани ЎСТК.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ғолиб ва совриндорни қутлаб, уларни диплом ва совғалар билан тақдирлади.

Эндиликда, энг яхши хоразмлик ёш ёзги биатлончилар 25-29 май кунлари Чирчиқ шаҳрида С.В.Ничипуренко хотирасига бағишлаб ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида воҳа шарафини ҳимоя қиладилар.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч туманидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг