UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 янв 08:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимиз Хорватияга жўнаб кетишди

Бугун тонг саҳарда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент-Истанбул-Загреб авиа йўналиши билан Хорватияга йўл олди.

Режа бўйича "классикларимиз" 12-18 январь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказиладиган "Gran Prix Zagreb Open 2021" турнирида иштирок этишади. Бу юнон-рум кураши терма жамоамизнинг бир йиллик танаффусдан сўнг қатнашадиган биринчи халқаро мусобақаси ҳисобланади. 

Загреб турнири якунига етиши билан Хорватиянинг Пореч шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. "Gran Prix Zagreb Open 2021" мусобақасида қатнашган аксарият терма жамоалар 18-29 январь кунлари оралиғида ўтказиладиган ушбу халқаро машғулотларда иштирок этади. Халқаро тоифадаги рефери, "Олтин ҳуштак" соҳиби Тоҳир Ғуломов халқаро турнирда ҳакамлик қилади.   

Маълумот учун, айни пайтда юнон-рум курашчиларимиз томонидан Токио Олимпиадасининг 3 та лицензияси бор. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. 

Хорватияга йўл олган таркиб:

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев, Илҳом Баҳромов

60 кг: Исломжон Баҳромов, Феруз Тўхтаев, Муҳаммадқодир Юсупов

63 кг: Элмурат Тасмурадов 

67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев, Мирзобек Раҳматов 

72 кг: Арам Варданян

77 кг: Жалгасбай Бердимуратов

97 кг: Жаҳонгир Турдиев

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Мураббийлар - Равшан Рўзиқулов, Рустам Қудратов, Заза Силагадзе

Ҳакам - Тоҳир Ғуломов

Массажчи - Узроб Турсуналиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг