UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 июл 08:14
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум кураши. Аброр Атабаев жаҳон чемпиони!

Теглар :  Юнон-рум кураши
Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Юнон-рум кураши баҳсларида -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Атабаев финал йўлланмасини қўлга киритганлиги ҳақида хабар бергандик. Бугун у ҳал қилувчи жангда эронлик Сажжад Аббоспурагонига қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлубиятга учратди. Ушбу ғолиблик ёш полвонимизга жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

-55 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Амир Султонов эса бронза медали учун кечган жангда Мануэль Стоикани мағлубиятга учратди.

-51 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган Лазизхон Ўзбеков мусобақа давомида Озарбайжон, Литва, Арманистон курашчиларини мағлуб этди ва финалга йўл олди. Энди у эртага олтин медаль учун Лайшарам Мейтейга қарши гиламга чиқади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, мусобақа ўзбекистонлик ёш спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Бунгача эркин кураш бўйича баҳсларда Жамшид Маруфов олтин, Шахбоз Комилов эса бронза медалини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг