UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 май 16:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум кураши. Икки ҳамюртимиз Қозоғистондаги турнирда совриндор бўлди

25-26 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Б.Турлиханов соврини учун юнон-рим кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатнинг сара полвонлари иштирок этишди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

-60 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Ислом Баҳромов ярим финалгача йўлни муваффақиятли босиб ўтди, бироқ финал остонасида имкониятни бой бериб қўйди. Баҳромов бронза медали учун кечган беллашувда мезбонлар вакилини мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида Арам Варданян ҳам учинчи ўринни қўлга киритди. Ушбу вакилимиз 1/8 финалда мағлуб бўлди, аммо рақибининг финалгача етиб бориши унга бронза медали учун курашиш эшигини очди. Ҳамюртимиз эса бундай имкониятдан унумли фойдаланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг