UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Ҳумо Россия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:33Мартинес "Барселона"га 200 миллион еврога тушади 0 20:12Фелисиано Лопес жаҳон антирекордини янгилади 0 19:51Жон Иснер оиласида янги меҳмон 0 19:29Россияликлар 10 йилдан бери амалга ошира олмаган ишни уддалашди 0 19:08Геннадий Орлов: "Шомуродов - ўзбек, аммо..." 0 18:47Ломаченко рингга қачон қайтишини маълум қилди 0 18:26Россиядаги ММА кечасида оммавий муштлашув содир бўлди 0 18:05WTA Elite Trophy​. Бертенс ғалаба билан бошлади 0 17:44Расман: "Эл Класико"нинг янги санаси маълум бўлди 0 17:23Дзюдочиларимиз Абу-Даби турниридаги рақибларини билиб олишди 0 17:02“Тошкент кузи 2019”да ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:41 “Ҳумо” - “Ростов” ўйинига келган отахон, бувижон, болажон ва албатта хонимлар ФОТОГАЛЕРЕЯСИ 0 16:20Уммон - футзал бўйича Осиё чемпионатига чиққан бешинчи жамоа! 0 16:11Хабиб тимсолида чиқадиган проф боксчимиз Ўзбекистон чемпионатининг илк жангидаёқ ютқазиб қўйди ФОТОГАЛЕРЕЯ 1

16 сен 12:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум кураши. Тасмурадов ва Абдуллаев ЖЧдаги юришни муваффақиятли бошлади

Қозоғистон пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни қизғин давом этмоқда.

Бироз аввал энг оғир вазн тоифасида номдор классик курашчиларимиздан Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ўзининг дастлабки беллашувини ўтказди.

Болгариялик Милослав Методиев билан баҳс олиб борган вакилимиз 3:1 ҳисобида устун келди ва 1/8 финалга йўл олди. Ушбу босқичда унга хорватиялик Марко Косчевич рақиблик қилади.

Шунингдек, Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов (-60 кг) ҳам арманистонлик Геворг Ғарибянни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Тасмурадовнинг кейинги рақиби жанубий кореялик Сенгхак Ким бўлади.

Токио Олимпиадаси йўлланмаси ва бронза медали учун ўтиш босқичида кураш олиб борган Жаҳонгир Турдиев эса польшалик Тадеуш Михаликка 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
16 сен 12:50:23
Islom Okhunov
M. Abdullaev Koschevichni ham mag'lub etib chorak finalga chiqdi
   
16 сен 17:59:55
Islom Okhunov
Assakalovda bronza
   
16 сен 15:59:11
Aziz Ergashov
Shamsiddinovni olish kerak edi tarkibga hamma soqqaliklani olgancha
   
16 сен 13:22:19
Islom Okhunov
Tasmuradov sharmanda qildi. Chorak finalga ham yetib bora olmadi, 1-9 hisobida Yaponiyalik kurashchiga nim chorak finalda imkoniyatni boy berdi. Endi agar Yaponiyalik finalga yetib borsa, Elmurodda imkoniyat bo'ladi
   
16 сен 13:14:33
Akmal Jovliyev
Islom Okhunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
M. Abdullaev Koschevichni ham mag'lub etib chorak finalga chiqdi
Shunday ma'lumot yozib turing! Tasmuradov nima bo'ldi.
   
16 сен 13:13:37
sport_expert
Islom Okhunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
M. Abdullaev Koschevichni ham mag'lub etib chorak finalga chiqdi
qattan korvos bizam koraylik
   
16 сен 12:42:11
sport_expert
qanday korsa boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг