UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 июл 14:38
Янгиликлар

Тадбирлар

Юртимизда Олимпия ва спорт ҳафталиги бошланди

Теглар :  Олимпия куни
Жорий ҳафта юртимизда “Олимпия куни” кенг нишонланади.

6 июль санасига белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик аллақачон бошланиб кетди. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу кунга бағишланган оммавий спорт тадбирлари бошлаб юборилди. Бугун Бухородаги жаҳонга машҳур Арк қўрғонида “Олимпия куни”га бағишланган оммавий соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпизмнинг эзгу ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилаётган ушбу тадбирда ўн минг киши иштирок этди.

Арк қўрғонида жам бўлган қатнашчилар Олимпизм тимсолини ифодаловчи 5 хил рангдаги футболкаларда Олимпиада ҳалқасини шакллантирдилар. Тадбирда, шунингдек, халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган бухоролик спортчилар ҳам иштирок этишди.

Саҳнада спортнинг бадиий гимнастика, бокс, таэквондо турлари билан шуғулланадиган спортчилар маълум шакл асосида ҳаракатланишди. Саҳна атрофи ва ҳалқа узра Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда давлатимиз байроқлари жойлаштирилди.

Маълумот учун, бу йилги «Олимпия куни» илк маротаба бутун Республикамиз бўйлаб умуммиллий халқ сайли тарзида нишонланади. Бундан кўзланган мақсад – юртимиз аҳолисининг турли қатламини, айниқса, ёшларни мана шундай эзгу ғоя остида бирлаштириш, уларни спортга жалб этишдир. Халқаро «Олимпия куни»нинг асосий тадбирлари 5-6 июль санасига белгиланган бўлса, пойтахтимиздаги бош тантана 6 июль куни «Ҳумо арена» муз сайройида эстрадамиз юлдузларининг иштирокида катта гала-концерт тарзида ўтказилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг