26 янв 11:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Юзингга қара, пасткаш". Гэтжи жангдан кейин Пимблеттга нима деганини айтди
Жастин Гэтжи жангдан сўнг Пэдди Пимблеттга нима деганини очиқлади.
"Мен уни муддатидан олдин тугатмоқчи эдим. Мен унга дарс бердим. У жангдан кейин менинг юзим аввалгидек бўлмаслигини, ўзининг юзи эса ўзгармаслиги ҳақида айтганди. Жанг тугаши билан унга: “Юзингга қара, пасткаш”, дедим", — деди Гэтжи матбуот анжуманида.
Жанг давомида Гэтжи катта устунликка эга бўлди, бир неча бор жангни муддатидан олдин якунлаш имконига эга бўлганди. Аммо у якунда очколар эвазига ғолиб бўлди.
Ҳавола :
Манба : MMA Orbit
Фикрлар