UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

30 ноя 09:26
Янгиликлар

Велоспорт

Забелинская ҳамда Холмуродов навбатдаги лицензиялар учун стартга чиқади

Олимпия ўйинларига велоспортнинг шоссе йўналишида йўлланма қўлга киритган спортчиларимиз Ольга Забелинская ҳамда Муроджон Холмуродов эндиликда трек бўйича лицензия олиш учун жиддий бел боғлаган.

Вакилларимиз трек йўналиши бўйича кетма-кет 3 та Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Спортчиларимиз иштирок этадиган дастлабки босқич 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Гонгконг мезбонлигида ўтса, 6-8 декабрь кунлари Янги Зеландиянинг Кембриж, 13-15 декабрда эса Австралиянинг Брисбен шаҳри навбатдаги баҳсларга мезбонлик қилади.

Маълумот учун, Жаҳон кубогида дунё рейтингидаги энг кучли 24 нафар спортчи иштирок этиши мумкин. Ўтказиладиган ҳар бир босқич эса Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати Забелинская Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этадиган дастлабки аёл велоспортчимиз сифатида ўзбек спорти тарихидан жой олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг