UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0

12 июл 18:24
Янгиликлар

Спорт курашлари

Залга 20 кунлигида келган чақалоқ, Олимпиада чемпиони, "Спорт Оскари" соҳиби, уч йилдан бери мағлуб бўлмай келаётган "Тилла бола" яна бир ёшга улғайди

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, спортимиз марвариди, ёшлар ўртасида бир спортчи эришиши мумкин бўлган барча мусобақалар ғолиби Умиджон Жалолов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Умиджон Жалолов 2002 йил 12 июль куни Бухоро шаҳрида туғилган. Отаси Ўткир ака Умиджон 20 кунлик чақалоқ пайти уни кураш залига олиб келган ва мураббий Латиф Халимовга "ўғлим Умиджон бугундан сизнинг шогирдингиз" дея ният қилган экан. Яхши ният, ярим давлат деб бежизга айтишмайди. Йигирма кунлигида эркин кураш залига келган чақалоқ орадан йиллар ўтиб, уни бутунлай забт этди.  

"Ўша кунни жуда яхши эслайман. Отаси Ўткир билан болаликдан қалин дўстмиз. Бундан 18 йил олдин залга 20 кунлик чақалоқни олиб келиб, у сенинг шогирдинг бўлади деганди. Ўтган йиллар давомида биз айтишга арзигулик ютуқлар ва шу билан бирга машаққатли йўлни босиб ўтдик. Мен Умиджон билан фахрланаман", - дейди Латиф ака. 

Халқаро тоифадаги спорт устаси Умиджон Жалолов ўсмирлар ўртасида икки карра Осиё чемпиони (2017, Бангкок), (2018, Тошкент), жаҳон чемпиони (2019, София), Аргентинада ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби (2018, Буэнос-Айрес) ҳисобланади. У эришган натижалари учун "Спорт Оскари" - "Олтин мангуст" совринига ҳам эга чиққан. Биз у зафар қучган халқаро мусобақаларни ҳали санамадик. Бунга анча вақт керак бўлади. 

Фурсатдан фойдаланиб, уч йилдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган, -57 кг вазн тоифаси етакчиси бўлишга интилаётган Умиджон Жалоловни бугунги унутилмас сана - таваллуд куни билан муборакбод этамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг