UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 ноя 08:35
Янгиликлар

Кураш

Зўравон мураббий ишдан бўшатилди

Теглар :  КурашМураббий
Ижтимоий тармоқларда кураш бўйича мураббий Аббос Ҳасановнинг машғулотларга сабабсиз келмаган ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борган видео тарқалиб кетди.

Унда А.Ҳасанов ушбу жараёнда шогирдларига қўпол сўзлар айтиб, уларга нисбатан куч ишлатган ҳамда педагогика этикасига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатларни содир этганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида йиғилиш ўтказилган. Унда А.Ҳасановнинг ўқувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги ҳамда куч ишлатганлиги муҳокама қилинган. Мактаб-интернат жамоаси иштирокида шу йилнинг 9 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда барча тренер ва йўриқчи-услубчиларга ўқувчилар билан қўпол муомалада бўлмаслик бўйича аниқ кўрсатмалар берилган. Шунга қарамай, Аббос Хасанов 23 сентябрь куни 2-17-гуруҳ ўқувчиси Маҳмадулла Мустафоевни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатган.

Мактаб-интернатнинг педагоглар жамоаси иштирокида ўтказилган йиғилишда ушбу таълим муассасаси директори Х.Сапаров мазкур ҳолатни кескин қоралаб, бу бошқаларга нотўғри таъсир қилишини таъкидлаб ўтган.

Йиғилиш якунида А.Ҳасановга педагогларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун интизомий чора кўриш белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан Аббос Ҳасановга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилганди.

Бироқ, мазкур видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин Сурхондарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан содир бўлган ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди. Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директорининг буйруғига асосан 2019 йил 14 ноябрдан эътиборан тренер А.Ҳасанов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг