22 авг 10:11
Новости
Теннис
35 ёшли теннисчи Цинциннатида бош соврин соҳибаси бўлди
АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида нуфузли WTA турнири франциялик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.
Ҳал қилувчи финал учрашувида франциялик 35 ёшли Каролин Гарсия WTA рейтингида 28-поғонадан жой олган чехиялик Петра Квитовани 6/2, 6/4 ҳисобида мағлуб этиб, бош соврин соҳибасига айланди.
Тўқсон олти дақиқа давом этган баҳсда Гарсия 11, Квитова эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 4 тадан қўшхатога йўл қўйишди. Каролин кечаги ғалабаси эвазига ўзаро учрашувлардаги ҳисобни минимал даражага қисқартирди - 4:5.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Каролин саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, якунда мусобақа чемпиони бўлган илк теннисчига айланди. Western & Southern Open турниридаги муваффақиятли иштирок Гарсияга 900 рейтинг очкоси ҳамда 412,000 доллар мукофот пули келтирган.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии