13 дек 09:06
Новости
4th President Cup Masters 2025 халқаро шахмат турнири якунланди
Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур турнирда 16 давлатдан 354 нафар шахматчи иштирок этди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этди.
Энг кучлилар жам бўлган “Мастерс” гуруҳида Ҳиндистон, Арманистон, Россия, Германия каби давлатларнинг етакчи шахматчилари иштирок этди. Ўзбекистон шарафини Шамсиддин Воҳидов, Абдисалимов Абдималик ва Мадаминов Муҳиддин муносиб ҳимоя қилди.
Бу гуруҳда биринчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Ниҳал Сарин муддатидан аввал чемпионликни нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик. У кучли учликдан жой олган ҳамюртларимизни икки очкога ортда қолдирди. Чемпион бош соврин билан бирга 8000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаган Муҳиддин Мадаминов 6000, учинчи ўрин эгаси Шамсиддин Воҳидов эса 5000 долларга эга бўлди.
"Мастерс" гуруҳи якуний натижалари:
1-ўрин — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2701) — 7 очко, 8 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Мадаминов Муҳиддин (Ўзбекистон, 2552) — 5 очко, 6 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон, 2641) — 5 очко, 5 000 АҚШ доллари
“Оpen-А” гуруҳи
1-ўрин — Абдилхайр Абилмансур (Қозоғистон, 2378) — 7,5 очко, 6 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Нгуен Квок-Хи (Вьетнам, 2418) — 7 очко, 4 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Маҳдави Реза (Эрон, 1942) — 7 очко, 3 000 АҚШ доллари
“Оpen-Б” гуруҳи
1-ўрин — Пардаев Султон (Ўзбекистон, 1663) — 8 очко, 3 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Маматсалоев Шоҳжаҳон (Ўзбекистон, 1818) — 8 очко, 2 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Белов Андрей (FIDE, 1821) — 7,5 очко, 1 500 АҚШ доллари






Комментарии