16 ноя 10:38
Новости
Бокс/ММА
58 ёшли Майк Тайсон ва 27 ёшли Жейк Пол иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди
Ҳозиргина АҚШнинг Арлингтон шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири якунига етди.
Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол ўртасида бўлиб ўтди. Икки дақиқадан иборат саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди.
Дастлабки икки раунд 58 ёшли Темир Майк ташаббусга эга бўлди. Лекин кейинги раундларда Тайсон чарчаб қолди. 27 ёшли Жейк Пол эса кейинги раундларни ўз фойдасига ҳал қилди. Барибир ўртадаги 31 ёш тафовути ўз сўзини айтди.
Жейк Пол очколар ҳисобига кўра зафар қучди. Уччала ҳакам ҳам 79-73 ҳисобидаги ғалабани блогерга берган. Бу унинг фаолиятидаги 11-ғалабаси бўлди. Энди у келажакда ўз набираларига афсонани мағлуб этганини мағрурланиб сўзлаб беради. Набиралари эса мийиғида кулиб қўйишса керак.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии