28 ноя 07:02
Новости
Дзюдо
Abu Dhabi Grand Slam 2025. Бугун тўрт дзюдочимизга мухлислик қиламиз
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.
Abu Dhabi Grand Slam 2025 турнирининг илк куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик йўлида татамига чиқишади. Илк кунги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг тўрт нафар вакиласи мусобақа медаллари ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришади.
Мусобақанинг саралаш баҳслари бизнинг вақт билан соат 11:00, финал дастури эса 18:00да бошланади.
Abu Dhabi Grand Slam 2025. Дзюдочиларимизнинг илк давра учрашувлари
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Амбер Гершес (Нидерландия)
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Роза Дертьяш (Венгрия)
-52 кг: Муҳайё Аҳматова — Юна Герасимова (Россия)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ганхуяг Энхжин (Мўғулистон)

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии