19 мая 08:05
Новости
Бокс/ММА
Адесанья Нганнунинг PFLʼга ўтишига муносабат билдирди
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэль Адесанья Фрэнсис Нганнунинг PFL билан шартнома имзолаганига муносабат билдирди.
Аввалроқ, Нганну PFLʼдаги рақиблари ҳар бир жанг учун қанча гонорар олишини маълум қилган эди.
"Мен хурсандман! Бу жуда яхши янгилик ва бу ММА учун ҳам яхши хабар. Менга энг ёққани шартномада Нганнунинг рақиби ҳар бир жанг учун камида 2 миллион доллар олиши кафолатлангани. Бу ажойиб! Фрэнсис PFL турнирини Африкада ҳам ўтказмоқчи. Бундан ташқари, Нганну лиганинг директорлар Кенгашидан ўрин эгаллайди", - деди Адесанья.
Ссылка :
Источник : fightnews_info
Комментарии