01 ноя 09:25
Новости
Ажойиб! "Ҳумо" яна бир ўзбекистонлик ёш хоккейчини таркибга қўшиб олди!
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби яна бир ўзбекистонлик ёш хоккей тарбияланувчисини жамоа сафига қўшиб олди.
"Қанотлилар" дарвзоабон Рустам Иргашев билан шартнома имзоланганини маълум қилишди.
Рустам Иргашев 2007 йил 31 январь куни Тошкентда туғилган. У Тошкентнинг "Бинокор" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сўнгги икки мавсумни "Ташкент Селект" жамоасида ўтказган. Рустам "Бинокор" сафида 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган.
Шунингдек, у жорий йилги мавсумда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси билан биргаликда Осиё ва Океания чемпионатида ғолиб бўлган. Иргашев "Ҳумо" сафида 40-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот ўрнида, айни пайтда "Ҳумо" сафидаги ўзбекистонлик хоккейчилар сони 4 нафарни ташкил этмоқда:: Жавоҳир Расулов, Даниэль Коган, Жасур Рустамхонов ва Рустам Иргашев.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии