20 сен 13:29
Новости
Гребной спорт, Азиатские игры
Академик эшкак эшиш. Тўртликда маррага биринчи бўлиб келдик, тўғридан-тўғри финалдамиз!
Осиё ўйинлари доирасида академик эшкак эшиш баҳслари ўтказилмоқда.
Бироз аввал мусобақа доирасида академик эшкак эшиш мусобақасининг тўртлик баҳслари (саралаш) ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари (Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов, Алишер Турдиев) иккинчи саралаш гуруҳида иштирок этишди ва маррага 6:13.06 натижа билан биринчи бўлиб келишди.
Уларга гуруҳда Япония ва Хитой вакиллари рақобат кўрсатишганди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии