09 дек 20:32
Новости
Бокс/ММА
Акмалжон Исроилов қозоғистонлик рақибга қарши жанг қилди
Бирлашган Араб Амирликларида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Акмалжон Исроилов иккинчи жангини Қозоғистон вакили Даулет Тулемиссовга қарши ўтказди.
Жанг тўлиқ давом этди ва унда Акмалжон Исроилов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жанг давомида боксчимиз рақибини нокдаун ҳолатига ҳам солиб қўйди.
Энди Исроилов навбатдаги жангини россиялик Шарабутдин Атаевга қарши ўтказади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии