09 дек 10:52
Новости
Теннис
Андрей Рублёв 149-ракеткага ютқазиб қўйди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича кўргазмали турнир давом этмоқда.
Кутилмаганда дунёнинг саккизинчи ракеткаси Андрей Рублёв ATP рейтингида 149-поғонадан жой олган швейцариялик Стэн Вавринкага 7/6(3), 2/6, тай-брекда 6-10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Тажрибали Вавринка ўзаро учрашувлардаги устунлигини мустаҳкамлаб олди - 3:1. Бир соату 34 дақиқа давом этган баҳсда Рублёв 3, Вавринка 14 та эйс зарбасини амалга оширган. Стэн 1/2 финалда россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқади.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии