30 окт 08:31
Новости
Англия Лига Кубоги. Ҳусанов майдонга қайтди. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" ўз уйида йирик ҳисобда ютқазди
Англия Лига Кубогининг 1/8 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
"Челси" меҳмонда голларга бой ўтган ўйинда "Вулверхэмптон"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. "Ливерпуль" эса ўз уйида иккинчи таркиби билан "Кристал Пэлас"га йирик ҳисобда таслим бўлди. "Арсенал" иккинчи таймда иккита гол уриб, "Брайтон"ни мусобақадан чиқариб юборди.
"Суонси" клуби "Манчестер Сити" билан ўйиннинг 12-дақиқасида ҳисобни очди. Аммо меҳмонлар Доку, Мармуш ва Черкининг голлари эвазига иродали ғалабага эришишди. Жароҳатдан қайтган "шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 63-дақиқага қадар ҳаракат қилди.
"Ньюкасл" эса ишончли ҳисоб билан зафар қучди ва "Тоттенхэм"ни мусобақа билан хайрлашишга мажбур қилди.

Ссылка :
Комментарии