13 ноя 08:47
Новости
Бокс/ММА
Анвар Бойназаров АҚШдаги таниқли лигада жанг қилди
Айни дақиқаларда Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегасида ММА бўйича Tuff-N-Uff 134 турнири бўлиб ўтмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшомда енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Анвар Бойназаров (5-3-0) ҳам жанг қилди. Афсуски, ҳамюртимиз мўғулистонлик Ренстен Отгонтулгага қарши кечган жангда ютқазиб қўйди. Ренстен биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан Бойназаровни таслим этди.
Tuff-N-Uff лигаси Анвар Бойназаров учун бегона эмас. У 16 сентябрь куни ушбу лиганинг 133-турнирида Кейл Монизга (7-2-0) қарши жанг қилиб, биринчи раундда муддатидан олдин мағлубиятга учраган эди.
Шундан сўнг, Анвар Бойназаров 30 сентябрь куни АҚШнинг Юта штатида ташкил этилган Crown FC 11 турнири доирасида маҳаллий спортчи Кьюран Уолкер (1-2-0) билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии