31 авг 13:19
Новости
Бокс/ММА
Анвар Бойназаров иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди
Турли ММА Лигаларида иштирок этиб келаётган аралаш яккакураш устамиз Анвар "The Uzbek" Бойназаров навбатдаги жангини ўтказди.
Ҳамюртимиз бироз аввал АҚШнинг Аризона штати Чандлер шаҳарчасида якунига етган UFL 5 турнири доирасида бразилиялик Санта Круз "Самурай" Фильога қарши жанг ўтказди. Уч раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундида 33 ёшли Санта Круз самбишен эвазига ҳамюртимизни мағлубиятга учратди. Жанг биринчи раунднинг иккинчи дақиқаси ўн еттинчи сониясида рефери томонидан тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Анвар Бойназаров бундан аввалги жангини АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида ташкил этилган қўлқопсиз жанг бўйича турнир доирасида ўтказган эди. Собиқ UFC жангчиси Хорхе Масвидал промоушени томонидан ўтказилган ўша оқшомда ҳамюртимиз рақиби Гонсалесни биринчи раунднинг 12-сониясидаёқ нокаутга учратганди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии