25 янв 15:10
Новости
Бокс/ММА
Арум: "Усик Фьюри учун катта синов бўлади, Тайсоннинг ўзи ҳам буни билади"
Тайсон Фьюрининг промоутери Боб Арум Александр Усикка қарши жанг ҳақида гапирди.
"Келинг очиғини айтамиз: Фьюри Нганнуга қарши сўнгги жангида тайёр эмасди ёки формада эмасди. Жангчилар қариётганида шундай бўлади. Мен биринчисига ишонаман - Фьюри Нганнуга керагидек тайёрланмади.
Фьюрининг Усика қарши жанги ажойиб бўлишига ишонаман. Усик жуда ақлли. У ажойиб тайёрланади ва қўрқмайди. Бу Фьюри учун катта синов бўлади ва ўзи ҳам буни жуда яхши билади", - деди Арум.
Ссылка :
Источник : ESPN
Комментарии