02 мая 20:17
Новости
Самбо
Атираудаги Осиё очиқ кубоги. Самбочиларимиз биринчи кун 3 та медаль қўлга киритишди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида самбо бўйича Осиё очиқ кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида дастлабки кун беллашувлари бўлиб ўтди. Унга кўра, уч нафар ҳамюртимиз мусобақа совриндорига айланди.
-88 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳрух Олимов финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -71 кг вазн тоифасидаги юртдошларимиз Даниэль Сулеев ва Билолбек Абдугаппаров бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.
Эртага мусобақа давом эттирилади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии