22 авг 10:10
Новости
Спортивная борьба
Аёллар курашида тарихий натижа. Нигина Собирова жаҳон чемпионати совриндори
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари ҳам иштирок этяпти. Жаҳон чемпионатининг аёллар кураши баҳсларида терма жамоамиз вакиласи Нигина Собирова бронза медалини қўлга киритди. 62 кг вазн тоифасида гиламга чиққан вакиламиз бронза медали учун кечган беллашувда туркиялик Эфе Бурсани мағлубият (8-0)га учратди.




Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии