05 июн 08:36
Новости
Другие
БААдан келган спорт шифокори мутахассисларимиз билан ўз билимини ўртоқлашмоқда
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг малакасини ошириш борасида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
МОҚда спорт шифокорлари учун мўлжалланган ана шундай семинарлардан бири бошланди. Маърузалар БААдан ташриф буюрган малакали шифокор Сари Шайх Ал Нажжор томонидан олиб борилмоқда.

Режага кўра, семинар 6 июнга қадар давом этади. Хорижлик эксперт унгача мануал терапия соҳасидаги кўп йиллик тажрибалари борасида ўз билимлари билан ўртоқлашади. Кеча семинарнинг илк қисмида доктор Ал Нажжор ўз фаолияти, соҳадаги долзарб мавзулар бўйича гапириб ўтди.

Дастурга мувофиқ, яна икки кун давомида мутахассислар МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказида малака оширишади. Амирликлардан ташриф буюрган меҳмон атлетларни реабилитация қилиш, мануал терапия борасидаги малакалари билан ўртоқлашади.





Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии