05 окт 18:38
Новости
Бокс/ММА, Азиатские игры
Баҳодир Жалолов - Осиё ўйинлари ғолиби!
Осиё ўйинлари доирасида бокс баҳсларининг +92 кг тоифасидаги беллашувлари якунланди.
Қувонарлиси, мазкур вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов барча рақибларини енгиб, финалгача етиб борган эди. У бироз аввал якунланган ҳал қилувчи финал жангида қозоғистонлик рақиби Камшибек Конкабоевни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларида қўлга қиритган 19-олтин медали бўлди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии