21 июл 12:00
Новости
Бокс/ММА
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 август куни ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Маълум бўлишича, Баҳодирга ўша куни нигериялик Онориоде Евариеме рақиблик қилади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов проф боксда 12 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибини муддатидан олдин мағлуб этган. Онориоде эса 22 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган. 2 марта мағлуб бўлган. 20 та ғалабанинг 19 тасини у муддатидан олдин қўлга киритган.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии