16 мая 15:10
Новости
"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда
"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни клубдаги келажагини кўриб чиқмоқда, чунки унинг шартномаси шу ёзда тугайди.
Шу муносабат билан Каталония гранди раҳбарияти асосий дарвозабон Марк-Андре Тер Штеген билан рақобатлаша оладиган польшалик дарвозабон ўрнига номзодлар рўйхатини тузди.
Шорт-лстга "Лилл"дан 23 ёшли Лукас Шевалье, "Брайтон"дан 22 ёшли Барт Вербругген ва "Эспаньол"дан 24 ёшли Хон Гарсия киритилган. Уларнинг барчаси истиқболли саналади ва "Барселона"да дарвоза чизиғини кучайтириш салоҳиятига эга.
Ссылка :
Источник : sport.es
Комментарии