29 янв 08:00
Новости
Спортивная борьба
Бекзод Абдураҳмонов узоқ танаффусдан сўнг нуфузли турнир совриндорига айланди
Жорий йилнинг 24-28 январь кунлари Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича "Иван Яригин кубоги" халқаро мусобақаси ўтказилди.
Аввалроқ, ушбу мусобақада иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик курашчи - Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ҳамда Сардор Рўзимовнинг (-61 кг) бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Аҳамиятлиси, -74 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов турнирнинг бронза медали соҳибига айланди.
Олтин: Магомедхабиб Кадимагомедов (Белорус)
Кумуш: Давид Баев (Россия)
Бронза: Бекзод Абдураҳмонов
Бронза: Магома Дибиргажиев (Россия).
Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов сўнгги бор Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган эди. Спортчимизни олдинда Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион мусобақалар кутиб турибди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии